Хаби Алонсо нега "Реал Мадрид" кетма-кет очко йўқотганини айтди!

CHERY AUTO

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лиганинг 14-турида "Жирона"га қарши 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин фикр билдирди. 

Tecno

"Мавсумда турли босқичлар бўлади. Мавсум бошида сафар ўйинларида барқарор ҳаракат қилган бўлсак, сўнгги учрашувларда бу ўзгарди.

Бугун иккинчи таймда биринчи таймга нисбатан анча яхши ўйнадик. Ҳисобни тенглаштирдик. Жамоа гол уришга интилди, иккинчи голни уриш имконини берадиган уч-тўртта яхши вазиятга ҳам эгалик қилдик.

"Реал" белгилаб қўйган юқори стандартларга амал қилишимиз керак. Мавсум узун.

Футболчилар голдан кейин яхши реакция кўрсатишди. Бирдам бўлиб қолишимиз, ўзимизга танқидий нигоҳ билан баҳо беришимиз ва сафарда ғалаба қозониш истагини сақлаб қолишимиз зарур.

Ўйин давомида узоқ вақт мобайнида устунликни қўлга кирита олмадик, бизнинг мақсад эса шу. Нега бундай бўлганини таҳлил қилишимиз керак", – деди Хаби Алонсо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!