Хаби Алонсо "Қайрат"га қарши учрашув ва Мбаппенинг хет-триги ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо Чемпионлар лигасининг иккинчи турида "Қайрат" устидан қозонилган йирик ғалабани (5:0) баҳолади.

Tecno

"Биз аниқ режа билан келдик, мақсадимиз олти очкодан барчасини олиш эди. "Ювентус"га қарши ўйин олдидан голлар уриш жуда муҳим бўлди. Футболчилар жиддий ёндашишди ва яхши ўйнашди. Энди "Вильярреал" ҳақида ўйлаймиз", – деди Алонсо.

Мбаппенинг хет-триги ҳақида

"Ҳозир у ҳар бир ўйинда ҳал қилувчи роль ўйнаяпти. Дарвоза олдида жуда самарали, хотиржам ва буни яна исботлади. Биз унга кўпроқ имкониятлар яратиб беришимиз керак. Дербида урган голи ҳам ажойиб эди. Мен Килиандан, унинг голлари ва жамоага кўрсатаётган таъсиридан жуда мамнунман. У бутун мавсум давомида ҳайратланарли даражада ўйнай олади", - дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис франциялик форвард ҳақида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!