Хаби Алонсо "Реал"дан бўшатилиши ҳақида: "Яра қолди"
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо ўзининг «Реал»дан кетиши ҳақида гапирди.
Испаниялик мутахассис Мадриднинг машҳур клуби раҳбарлигини ўтган йил июнь ойида қабул қилган, аммо ортидан етти ой ўтибоқ истеъфога чиқарилган эди. Жорий йил май ойининг охирида эса унинг «Челси»га бош мураббий этиб тайинлангани эълон қилинди.
«Омадим борки, бутун фаолиятим давомида жуда кўп “яра” олмаганман. “Реал”дан кетишим қалбимда из қолдирди, лекин бу яра битди – энди янги синовдан завқ олишга қатъий бел боғлаганман. “Реал”даги омадсизликдан кейин ўзимга жуда танқидий ёндашдим, нимани яхшироқ қила олганим ҳақида кўп ўйладим. Хафагарчиликлар инсонни ўргатади», – дея 44 ёшли мураббий сўзларини келтиради BBC.
Хаби Алонсонинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар