Хаби Алонсо "Реал"да биринчи машғулотини ўтказди

  • 09 Jun 20:48
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хаби Алонсо "Реал Мадрид"да илк машғулотини ўтказди.

Tecno

Мадрид клуби футболчилари Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлашди. Душанба куни "Реал" Хаби Алонсонинг бошчилигида биринчи машғулотни ўтказди.

Умумий гуруҳ машғулотларига Эдер Милитао, Тибо Куртуа, Дани Карвахал, Давид Алаба ва Браим Диас қайтди. Антонио Рюдигер, Ферлан Менди, Эндрик ва Эдуардо Камавинга жароҳатлардан кейин тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Бел қисмида муаммолари аниқланган Федерико Валверде эса залда индивидуал машғулотлар билан шуғулланди.

Хаби Алонсо бошчилигидаги илк ўйин 18 июнь куни бўлиб ўтади – "Реал Мадрид" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида "Ал-Ҳилол"га қарши майдонга тушади.

Comments

You must be logged in to commet!