
Хаби Алонсо “Реал”да тозалаш бошлади: Бештаси кетади
“Реал”нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо муайян муддат жамоа билан ишлаганидан кейин таркибни ўзига мослаб олишга қарор қилди.
Испаниялик мутахассис бир неча футболчиларни “Реал”дан кетказадиган бўлди. “Қора рўйхат”га тушганларнинг аксарияти асосий таркиб вакилларидир.
Маълумотларга қараганда, Хаби Алонсо Родриго Гоэс, Фран Гарсия, Давид Алаба, Дани Себальос ва Браим Диасга ўз лойиҳасида жой ажратмоқчи эмас. Бош мураббий бу ўйинчилар унинг талабларига ва ўйин услубига мос эмаслигини таъкидлаган.
Хаби Алонсо ҳужумкор ўйин кўрсатадиган рақобатбардош жамоа шакллантиришни мақсад қилган. Бунинг учун “Реал” янги мураббийга маъқул келган янги ижрочиларни олиши керак. Режани ишга туширишдан аввал Хаби Алонсо ўзига керак бўлмайдиган ўйинчилардан қутилмоқчи.
Фикрлар