
Хаби Алонсо ёш ҳимоячига катта масъулият юклатмоқчи
Хаби Алонсо Дин Хейсенни "Реал"да муҳим ролга эга бўлишини режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS нашри Cadena CERга таяниб хабар бермоқда.
Манбага кўра, 20 ёшли ҳимоячи аллақачон "Реал"га ўтишга розилик берган. Трансфер келишувининг якуний босқичи қолган.
Таъкидланишича, "қаймоқранглилар"нинг бўлажак бош мураббийи Хаби Алонсо Дин билан боғланган ва суҳбатда уни ўз лойиҳасининг марказий фигураси сифатида кўраётганини маълум қилган.
Манба маълумотига кўра, "Челси" ҳали ҳам "Борнмут" футболчисини қўлга киритишдан умидини узмаган. Лондонликлар "Реал" билан келишув охирги паллада тўхтаб қолишига умид қилишмоқда. Бироқ, Мадрид клуби трансфер деярли ҳал бўлган, деб ҳисобламоқда.
Фикрлар