Хабиб Нурмагамедов Махачев - Оливейра жангида ким ғалаба қозонишини айтди
Енгил вазн тоифасида UFCнинг собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Чарльз Оливейра ҳамда Ислом Махачев ўртасидаги вакант чемпионлик жанги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ислом Оливейрани от каби минади. Кўпчилик Исломнинг имкониятларини паст баҳоламоқда. Бу одамлар Оливейрани партерда жуда яхши деб ўйлашади.
Чарльз грэпплингда катта маҳоратга эга эмас. Агар сиз UFCда саккиз марта мағлуб бўлган бўлсангиз, қандай қилиб ўзингизни зўр деб айта оласиз?”, — деди Хабиб.
Махачев ва Оливейра ўртасидаги жанг 22 октябрь куни Абу-Дабида UFC 280 турнири доирасида бўлиб ўтади.
Фикрлар