Хабиб Нурмагомедов Ислом Махачевнинг навбатдаги рақиби ҳақида гапирди

  • 23 октябрь, 2022, 13:18
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Ислом Махачевнинг Чарльз Оливейра устидан қозонган ғалабаси ва унинг келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

"Жанг олдидан Ислом бу тўқнашувни якунлади, дегандим. Биринчи раунд ажойиб темпда ўтди, бундай бўлишини кутгандик. Ислом уни бир-икки марта бўғишга ҳаракат қилди. Биз Оливейрани ботқоқликка тортишимиз керак эди.

Ғалабадан жуда хурсандман. Ислом сўз билан таърифлаб бўлмайдиган тарих яратди. Бизда Рамазон ойигача яна бир жанг ўтказиш режаси бор. Мен унинг Алекс Волкановскига қарши октагонга кўтарилишини истардим. Албатта, саккизта ғалабага эришган Бенеил Дариюш ҳам бор.

Аммо Волкановски P4P рейтинги етакчиси, катта ном. Агар UFC буни хоҳласа, давом этишга тайёрмиз. Волкановски ёки Дариюш, март ойи бошида",-деди Хабиб.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!