Хабиб Нурмагомедов Конорсиз ҳозирги даражасига эриша олмасди!

  • 22.05.2026 13:47
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Камару Усмон Конор Макгрегор билан бўлган жанг Хабиб Нурмагомедовнинг фаолиятини янги босқичга олиб чиққанини таъкидлади.

"Ҳар қайси соҳада юқори натижа кўрсатиш учун сенга яхши рақобатчи керак. Бу қоида футболда ҳам, ММАда ҳам бир хил ишлайди. Мана қаранг, Хабиб Конорсиз ҳозирги даражасига эриша олмасди. Буни барчамиз биламиз. Тўғри, Нурмагомедов истеъдодли ва меҳнаткаш эди, бироқ тарихда қолиш учун сенга муносиб ҳамда кучли рақиб ҳам керак. Колби Ковингтон мен учун ана шундай эди", - деди Усмон Генри Сеҳудо билан подкастда.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ва Хабиб ўртасидаги тўқнашув 2018 йил "UFC 229" турнирида ўтказилган ва унда россиялик 4 раундда сабмишн эвазига зафар қучганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!