Хабиб Нурмагомедов: "Реал Мадрид – юрагимдаги клуб"
UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов "Реал Мадрид"га бўлган муҳаббатини тан олди.
"Болалигимдан футбол томоша қиламан. Ўшанда дунёнинг энг яхши клублари мени қачондир ўз баъзасига таклиф қилишини ўйламагандим. Бироқ бугун улар амалга ошган. Ҳозирга қадар турли клубларнинг стадиони ва машғулотларида бўлдим. Лекин "Реал Мадрид"ники кўпроқ ёқди. Чунки у – менинг юрагимдаги клуб эди ва доим шундай бўлиб қолади", – деб ёзган Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб "Реал Мадрид" ўйинларига бир неча бор ташриф буюриб, жамоа футболчилари билан учрашган.

Фикрлар