Хабиб Нурмагомедов Туркияга нима учун борган эди?

UFC нинг енгил вазндаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов туркиялик таниқли ошпаз Бурак Оздемир билан учрашиш учун Истанбулга борди. Бурак жуда катта ҳажмдаги таом тайёрлаш билан танилган.

Хабиб учун Оздемир бир нечта таом тайёрлади. Россиялик чемпион эса, ўз ўрнида Бурак борасида илиқ фикрлар билдирган.

"Мен вазн йўқотмоқчи бўлсам, унинг видеоларини доимий равишда кўраман",-деди Хабиб.

Эслатиб ўтамиз: Хабиб Нурмагомедов навбатдаги жангини 2020 йил баҳор ойида ўтказилиши кутилмоқда.