Хабиб Нурмагомедовни кескин танқид қилишди
UFC нинг ярим енгил вазн тоифаси рейтингида еттинчи ўринда бораётган Арнольд Аллен интизом ва парҳез мавзусида ўз фикрларини билдириб, гап орасида ММА афсонаси Хабиб Нурмагомедовни танқид ҳам қилиб ўтди.
“Охирги уч кун давомида фақат углеводли маҳсулотлар истеъмол қилдим ва энг кучли мутахассислар билан ишлаяпман.
Жангга 8–10 ҳафта қолганида тайёргарликни сустлаштириб бўлмайди, акс ҳолда муаммолар бошланади. Ҳамма ҳам бунга етарли интизом билан ёндаша олмайди. Шунингдек, баъзилар жуда қаттиқ машқ қилади, бироқ танаси тикланиши учун қанча калория ҳамда углевод кераклигини билмайди. Очиғи, шу ерда Хабибни танқид қилишим зарур. Тўғри, у тарихдаги энг буюк жангчилардан бири, аммо машғулотларда интизомли бўлиш бошқа, тўғри диета ушлаш бошқа масала”, — деди англиялик.
Эслатиб ўтамиз, Арнольд Аллен проф ММАда ҳозирга қадар 21 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этган.
Комилжонова Рисолат тайёрлади

Фикрлар