Хабиб Нурмагомедовнинг ҳисоблари блокланди

  • 12 Nov 14:05
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Федерал Солиқ хизмати  собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовни солиқларни тўламагани учун ҳисобларини блоклади. Бу ҳақда "Маш" телеграм-канали хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, Федерал солиқ хизмати жангчининг иккита компанияси: “Футбол тўпи музейи” ҳамда “Таълим, спорт ва ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш жамғармаси”нинг ҳисобларини блоклаган. Аввалроқ, Eagle FC, Нурмагомедов хайрия фонди ва Ҳикмет Травел сайёҳлик компаниясининг аккаунтлари билан ҳам шундай ҳолат содир бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Нурмагомедов солиқ идоралари билан муаммоларга дуч келганди. Ўшандаги текширувларга Хабиб ташкилотларининг расмий ҳужжатларидаги нотўғри маълумотлар сабаб бўлган. Доғистонликнинг умумий қарзи август ойида 300 миллион рублдан сал кўпроқни ташкил этди.

Comments

You must be logged in to commet!