Хабибнинг менежери: МакГрегорнинг пули камайиб бормоқда, шу боис у жанг қилишга рози бўлди
Ads

UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Хабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдельазиз Нурмагомедов – МакГрегор қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Конор ушбу жангга фақатгина биргина сабаб боис розилигини берди, унинг пули камайиб бориши бунинг асосий сабабидир. Биз МакГрегорга даромад топишга ёрдам берамиз, бироқ уни адабини беришга ҳам шай турибмиз.

МакГрегорнинг фикрича у гангстер, бироқ октагонда Хабиб уни жазолайди. Учрашув 6 октьябрь ёки 29 декабрь куни Нью-Йорк бўлиб ўтиши мумкин, - деди Абдельазиз.

Аввалроқ UFC президенти Дэйна Уайт Нурмагомедовнинг кейинги рақиби Конор бўлишини ваъда берган.