Халкдан Неймаргача: фаолиятини кўча футболидан бошлаган 5 футболчи
Кўча футболида ҳеч қанақа қонун-қоидалар йўқ. Шунчаки коптоги бор дўстингиз бўлса кифоя, қолгани ўз-ўзидан бошланиб кетади. Балки, кўча футболида тўп тепаётган вақтингиздаги шерикларингиз ичидан бирортаси балки келажакдаги машҳур футболчи бўлиб етишар. Жуда кўплаб суперюлдузлар кўча футболида тўп тепишган ва ҳалигача кўпчилиги бу ўйиннинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Биз ҳозир сизга профессионал фаолиятини бошлашдан олдин кўчада тўп тепган 5 нафар футболчилар ҳақида маълумот берамиз.
Н’Голо Канте (Франция, “Челси”)
Канте профессионал фаолиятини 21 ёшида бошлаган. Бир неча мавсум Франциянинг иккинчи лигасида тўп сурган. 24 ёшида эса “Канн” жамоасига ўтгач, фаолиятида жиддий қадамни босди. Унинг ҳаракатларни Англия жамоалари кузата бошлади ва якунда “Лестер” футболчини қўлга киритди. “Тулкилар” сафидаги сенсацион чемпионликдан сўнг, “Челси” франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олди. Лондонликлар сафига ўтишидан 3 йил аввал ҳам Канте ҳаттоки, Франциянинг иккинчи дивизионида тўп сурарди.
У фаолиятини Париж кўчаларида бошлаган. Ҳаваскорлар чемпионатида қатнашарди. Шунчаки дўстлари билан кўчада тўп тепиб юрарди. Қисқа вақт ичида шунча ютуққа эришган футболчи ҳалигача камтарлигини сақлаб қолади. Баъзан унинг уйига мухлислари ташриф буюради. Канте улар билан бажонидил плейстейшн ўйнайди.
Неймар (Бразилия, “ПСЖ”)
“Мактабдан қайтишим билан, спорт формамни киярдим ва кўчага футбол ўйнагани чиқиб кетардим. Тунгача футбол ўйнардим. Ўша пайтлар бундан муҳимроқ нарса йўқ эди мен учун” – дейди Неймар. Аммо мураббийлари унинг кўчада футбол ўйнашини исташмас эди. Сабаби, Неймар у ерда жароҳат олиши мумкин эди. Аммо бу сабаб Неймарни тўхтатиб қололмасди. У кўча футболида ўз маҳоратини оширганини тан олади. Бразилиялик футболчи ҳалигача кўчада ўз дўстлари билан тўп тепиб туради.
Алексис Санчес (Чили, “Интер”)
Санчес Европадаги фаолиятини Италиянинг “Удинезе” жамоасида бошлаган. Кейин “Барселона”га ўтган. Ундан сўнг “Арсенал”да фолиятини давом эттирди. Жанубий Америкалик футболчи ёшлигида ўз дўстлари билан кўчада футбол ўйнаган вақтларида “олмахон” деган ном қўйишганини ёдга олади. Бунга сабаб Санчес доимо ҳаракатда ва футболга чанқоқлиги туфайли дўстларини йиғувчи бўлган. Санчес ҳам айнан кўча футболи сабаб анча тажриба тўплаганини тан олади.
Криштиану Роналду (Португалия, “Ювентус”)
Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Роналду ў фаолиятини Мадейра кўчаларида тўп тепишдан бошлаган. Криштиану дўстлари билан футзал ўйнашни яхши кўрарди. Португалиялик футболчи кичик майдонда тўп тепиши тўпни назорат қилишни, рақибни бирга-бир вазиятда алдаб ўтиш усулларини ўргатганини айтиб ўтади. У ҳалигача кўча футболига қизиқади. Мадридда ҳам пенсионерлар билан, кўчада тўп тепадиган нотанишлар билан футбол ўйнарди.
Халк (Бразилия, “Шанхай Шэньхуа”)
Халк ҳам Роналду сингари ёшлигида футзал ўйнаган. Аммо португалиялик футболчидан фарқли равишда катта футболда стабил ўйин кўрсата олмади. 17 ёшида профессионал шартномасини имзолаган Халк, дарҳол Япония клубига ўтиб кетган. Японияда 4 йил тўп сурган футболчи “Порту” сафида кўзга кўринишни бошлади. Унинг ютуғи узоқда кучли зарба бера олади ва баъзан шу зарбалари голга айланади. Ҳозирда Хитойда тўп сураётган футболчи ҳали ҳам узоқдан кучли зарбалар билан чиройли голлар уради.
Фикрлар