Халқ орзуси сари олға, «оқ бўрилар»!

Футбол бўйича жаҳон чемпионати ўзи нима? Нега унинг йўлланмаси бу қадар қимматли? Шу ва шунга ўхшаш саволларни ҳеч ўзимизга бериб кўрганмизми? Менимча, йўқ. Сабаби, унинг жавоби битта. Бу Ватан! Биз жон-дилдан севган, доимо кузатиб борадиганимиз - футбол оламида бизнинг байроқ ҳилпираб туриши, ундан олинадиган қувонч ҳиси. Барчамиз ўзимизнинг қоракўзларни жаҳон аренасида кўришни истаймиз.

fasjifasijfas

Ҳеч сезганмисиз, ЖЧ йўлланмасидан қуруқ қолгач, ўзбек футболига қўл силтаб юборамиз. Орадан 2 йил ўтгач, янги мундиал учун саралаш ўйинлари бошланади. Негадир, яна юрагимизда ширин ҳислар пайдо бўлади. Ўйин куни эса, барча гиналарни бир четга суриб стадионга йўл оламиз. Чунки бу Ватан! Унинг шаъни ўртага тикилган пайтда ҳеч ким ўтмишни эслаб ўтирмайди. Ҳамма яна мухлисга айланади ва умид қилишни бошлайди.

Баъзан ўйлаб қоламан. Бу қандай ёқимли ҳис ва бу қандай аламли туйғу? Миллий терма жамоамиз яшил майдонга чиқиб келаётганини кўргач, барча футбол мухлиси бир энтикиб қўяди. Мадҳиямиз куйи чалинса, этларимиз жимирлаб кетади. Ҳакамнинг старт ҳуштаги чалингач, бутун оламдан узилиб қоламиз. 120 минут бизни ҳеч нарса қизиқтирмайди. Битмаган ҳовли, ижарага олинган машина, кўчадаги юмушларимиз ва бошқа барчаси иккинчи планга ўтади. Ушбу 120 дақиқа давомидаги ҳаяжон бизни ўзга оламга етаклаб кетади...

Ана шундай дақиқалар яқин. "Бугун Миллий терма жамоамиз яшил майдонга чиқиб келади!" "Бугун бизникилар ўйнайди!" "Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машариповлар ўйинидан завқ оламиз!" Бу сўзлар қандай ёқимли. Шундай эмасми?!

Тўғриси, "Мен фақат Европа футболини кўраман"? дейдиганларнинг сўзларига ишонмайман. Ўз ватани шаънини ҳимоя қилувчи футболчиларни кузатмайдиганлар минглаб километр узоқдаги, ғирт бегона чарм тўп усталари иштирокидаги матчларни кўриши абсурд. Улар умуман футболга қизиқмайди ёки ёлғон сўзлайди. 3-вариант йўқ. Футболни яхши кўрадиган ўзбек бор-ки, барчаси МТЖ иштирокидаги ўйинда оладиган адреналинни ЕЧЛ финалидан ҳам топа олмайди. Буни тушуниш учун футбол мутахассиси бўлиш шарт эмас. Уни ҳис қилиш ва севиш керак, холос.

okwefokwekgweg

Йигитларимиз Сингапур терма жамоаси билан куч синашади. Яна ўша ширин ҳисларни туйишимиз мумкин. Натижалар, йигитларда патриотизмнинг етишмаслиги, нўноқ мураббийлик, болалар футболи ва бошқа дилни хира қиладиган омилларни бир четга суриб ташланг. Экран олдига ўтиринг ва 2 соат футбол оламида сайр қилинг. Сизда бунинг учун имконият бор. Орзу қилишдан тўхтаб қолманг. Етиб бўлмас чўққи, забт этилмайдиган қалъа бўлмайди. Бир кун бизнинг кўчада ҳам байрам бўлиши аниқ. Балки, Сингапурга қарши баҳс байрамнинг дебочасидир?!

Барча гиналарни бир четга суриб, юртимиз шарафини ҳимоя қилиш учун «жангга» кираётган йигитларимизни қўллаб-қувватлайдиган кун келди. Шунчаки, 120 дақиқага барча нарсани унутиш пайти яқин. Ҳали ҳеч нарса бой берилгани йўқ. Бизда ҳар доим қандай имконият бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай.

lwergkowekgwekg

Муҳим баҳс олдидан йигитларга омад тилайман. Халқимизнинг 30 йиллик орзуси ушалиши учун навбатдаги «уриниш» бошланди. 32 миллион халқ ортингизда турибди! Майдонга чиқинг ва нималарга қодир эканлигингизни кўрсатинг. Йиллар ўтиб ушбу баҳсни томоша қилганингизда, юрагингизда ҳеч қандай афсус ҳиси қолмасин. 90 дақиқа ичида шундай ҳаракат қилинг-ки, набираларингиз сиз билан фахрлансин! Олға, йигитлар!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)