Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Париж-2024 Олимпиадасидан четлатилади, Лос Анжелес-2028'да бокс спорт тури масаласи ҳал этилди
Халқаро Олимпия Қўмитаси ижроя қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) Париж-2024 Олимпиадасида бокс мусобақаларини ўтказишда бошчилик қилиш хуқуқини тиклашни рад этмоқда. Бунга қадар, ўрганишлар натижасида 2019 йилда IBA'га Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан тақиқ қўйилган ва Токио-2020 ўйинларида ҳам лицензиялаш ва бокс мусобақалари Қўмита бошчилигида ўтказилган эди.
Шунингдек, ташкилий қўмита бокс спорт турини Париж-2024 ва Лос Анжелес-2028 ўйинларида қолдиришга қарор қабул қилди. Агарда таклиф маъқулланса, Токио-2020 каби Париж-2024 олимпиадасида ҳам бокс мусобақалари ташкилотчилиги IBA эмас қўмитанинг ўз бошчилигида ўтказилади.
Фикрлар