Халқаро мусобақа. Ўзбекистон U-14 Таиланд устидан ғалабага эришди

Ухан шаҳрида ўтаётган мусобақани терма жамоамиз мағлубият билан бошлаган эди. Иккинчи ўйинда Таиландга қарши саф тортган футболчиларимиз ғалабага эришишди.

Муросасиз ўтган баҳсда терма жамоамиз сардори Мурод Хўжамбердиев Таиланд терма жамоаси дарвозасига 2 та тўп киритган бўлса, рақибларимиз 1 та тўп билан жавоб қайтаришди. Учрашувдаги умумий ҳисоб 2-1, ҳамюртларимиз фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-14 терма жамоаси мусобақадаги сўнгги ўйинини 7 сентябрь куни Вьетнам U-14 терма жамоасига қарши ўтказади.

Халқаро мусобақа

Ўзбекистон – Таиланд 2-1

Голлар: М.Хўжамбердиевдан дубль

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!