Халқаро паралимпия қўмитаси йилнинг энг яхшилари номини эълон қилди

Германиянинг Бонн шаҳрида Паралимпия ҳаракатининг 30 йиллига бағишланган байрам бўлиб ўтди. Унда Халқаро паралимпия қўмитаси 2019 йилги Паралимпия Спорт ва Медиа соврини эгаларини эълон қилди.

Тадбир якунида 2018 йилги Қишки Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этган иштирокчилар 9 та номинация бўйича тақдирланди.

Пхёнчхан-2018 Қишки Паралимпиада 4 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритган словакиялик чанғичи Генриета Фаркашова йилнинг энг яхши аёл пара спортчиси дея эътироф этилди.

Йилнинг энг яхши эркак пара спортчиси соврини франсиялик чанғичи Бенжамин Давиетга берилди. У ўтган йилги Қишки Паралимпия ўйинларида 3 та олтин ва 2 та кумуш медалларига сазовор бўлганди.

Энг яхши аёл пара спортчи: Генриета Фаркасова (Словакия)

Энг яхши эркак пара спортчи: Бенжамин Давиет (Франция)

Энг яхши дебют: Жиакомо Бертагнолли (Италия)

Энг яхши жамоа: Кёрлинг бўйича Хитой терма жамоаси

Энг яхши ҳакам: Лен Апедаиле

Жасорат соврини: Элахе Голи Фаллах (Ерон)

Энг яхши журналист: Бет Роуз - BBC Ouch (Буюк Британия)

Энг яхши трансляция: Украина Паралимпия қўмитаси

Энг яхши фотосуратчи: Матилда Дусол (Голландия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!