Хамес Анчелотти кетганидан хафа
Ads

«Бавария» яримҳимоячиси Хамес Родригес собиқ бош мураббий Карло Анчелотти ҳақида интервью берди.

Маълумки, италиялик мутахассис клубнинг бир неча аъзолари билан муносабатлари ёмонлашиб, истеъфога чиқариб юборилганди.

«Анчелотти истеъфоси? Ҳеч ким бунақа воқеалардан хурсанд бўлмайди. Афсуски, футбол шунақа, бу ерда воқеалар жуда тез содир бўлади.
Ҳамма нарса бир зумда ўзгариб кетишини инобатга олиш керак.

Айтишим мумкинки, Анечлоттидан кўп нарсани ўргандим, ундан бир умр миннатдорман», - деб Хамес сўзларини келтирмоқда AS.