Хамес "Бавария"да қолишни истамаяпти

"Бавария"да ижара асосида тўп сураётган ярим ҳимоячи Хамес Родригес ёзда "Реал"га қайтишни режа қилмоқда.

Маrca нашрида берилган хабарга кўра, колумбиялик футболчи "Бавария"даги фаолиятидан кўнгли тўлмаяпти ва "Реал"га қайтиш учун клуб президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Зинедин Зидан билан гаплашиб олишни режа қилган. Нико Ковач колумбиялик иқтидорли футболчига етарлича ўйин амалиётини тақдим қилмаётганидан хафа.

Родригес 2017 йилнинг ёзида "Бавария"га кўчиб ўтган. Шундан буён у мюнхенликлар сафида ижара асосида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда Хамес Родригес "Бавария" сафида 17та учрашувда 7 бор гол урган ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!