Хамес "Бавария"га қанчага тушди?

Football Leaks нашри колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригеснинг “Реал”дан “Бавария”га ўтиши борасидаги молиявий деталларни эъон қилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, мюнхенликлар жорий ёзги трансферлар даврида Хамесни “қироллик клуби”дан икки мавсумга ижарага олишган эди.Унинг “Бавария”даги маоши йилига 6,5 млн еврони (ойига 542 минг евро) ташкил этади. Таъкидлаш керакки, у айни дамда клубдаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, агар футболчи мавсум давомида жамоанинг расмий учрашувларида 12та гол киритса қўшимча 250 минг евро, 12та голли узатма оширса яна 250 минг евро миқдоридаги бонусларни қўлга киритиши мумкин.

Маълумот учун, Хамеснинг ижараси немис грандига жами 13 млн еврога тушади. Бу бир мавсум учун 6,5 миллион деганидир.

Бундан ташқари, агар “Бавария” Хамесни сотиб олишни истаса, 2019 йилда бунинг учун 42 млн евро тўласа кифоя.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!