Хамес

"Эвертон" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес яқин икки учрашувда жамоасига ёрдам беролмайди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 29 ёшли колумбиялик футболчи жароҳати сабаб, "Шеффилд" ва "Манчестер Сити"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Хамес жорий мавсум АПЛда жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди. “Эвертон” эса 26 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)