Хамес МЮга ўтишни истамаяпти, чунки...
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клубида ижара асосида тўп сураётган "Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес "Манчестер Юнайтед"га ўтиш истагида эмас.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди мавсум якунлангач колумбиялик футболчининг трансферини сотиб олишдан бош тортишса, манкуанликлар уни ўз сафига қўшиб олишга уруниб кўришмоқчи. Бироқ, Хамес "Олд Траффорд"га кўчиб ўтишни истамаяпти. Чунки у келажакда ушбу жамоани Зинедин Зидан бошқариши мумкинлигидан қўрқмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, айнан Зидан “Реал”да Хамес Родригесни захира футболчисига айлантириб қўйган ва бунинг ортидан футболчи жамоани тарк этишга мажбур бўлган эди.