Хамес нега айнан АПЛга ўтмоқчи?

"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес уни нима Англия премьер-лигасига ўтишга ундашини айтди.

“Мен майдонга тушадиган ерга кетишни хоҳлайман. Мени севишадиган ва мен бахтли бўладиган жойда бўлишни истайман. Мен Англияда ўйнамоқчиман, чунки у энг кучли чемпионат.

Мен аслида ўтган йили кетмоқчи эдим, аммо “Реал” қўйиб юбормади. Гарчи бу ерда ўзимни кўрсатишим учун у қадар кўп имкониятга эга бўлмаслигимни билсамда, қолишга мажбур бўлдим ”, - дейди колумбиялик футболчи.

Бундан аввалроқ, 29 ёшли Хамесга “Атлетико” ва “Эвертон”дан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Реал” эса уни 20 млн еврога баҳоламоқда. У ўтган мавсум бор йўғи 14 та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!