Хамес “Реал”да қоладиган бўлди
Ads

 

“Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес мадридлткларни тарк этмайдиган бўлди. Бу ҳақда футболчи “Севилья”га қарши (3:0) бўлиб ўтган Испания Кубоги нимчорак финал илк ўйинидан кейин айтди.

“Жамоада барча футболчилар етарлича ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. Мен учун омадсиз даврлар бўлди. Лекин янги йил бошланди. Мен “Реал”да қоламан”, – дейди колумбиялик футболчи.

Қайд этиш керак, Хамес “Севилья”га қарши ўйинда дубль муаллифига айланди ва жамоасининг йирик ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Аввалроқ колумбиялик футболчи ўйин амалиётига эга бўлмагани учун клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди. Унинг хизматларига “Ювентус” ва “Челси” қизиқиш билдирганди.

Жорий мавсумда Хамес Испания чемпионатида 8 ўйинда 1 та гол уриб, 2 та голли пасга муаллифлик қилди.

Минбар

Барча блоглар