Хамес "Реал"га ҳам, Зиданга ҳам керак эмас

"Реал" Мадрид клуби раҳбарияти колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригесдан тезроқ қутулмоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, 28 ёшли футболчи “қироллик клуби” устози Зинедин Зиданнинг режаларига кирмайди. Шу биос? уни ёзги трансферлар даврида сотиб юборишмоқчи. Унга эса бир қатор АПЛ клубларидан қизиқишлар мавжуд.

Хамес Родригес жорий мавсум “Реал” сафида жами 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!