Хамес Родригес Бразилия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин

  • 27 июля, 2023, 02:03
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO
Колумбиялик машҳур ярим ҳимоячи Хамес Родригес фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин.
 
Журналист Вене Касагранденинг хабар беришича, “Сан-Паулу” раҳбарияти “Реал” ва “Бавария”нинг собиқ футболчиси билан шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. Маълум бўлишича, томонлар ўртасида бир неча кундан буён музокаралар давом этмоқда ва "уч ранглилар" 32 ёшли ярим ҳимоячига расмий таклиф билан чиқишган.
 
Эслатиб ўтамиз, футболчининг сўнгги клуби Грециянинг "Олимпиакос" клуби бўлди. "Transfermarkt" портали Хамесни олти миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию