Хамес Родригес фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

"Эвертон" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Россия премьер -лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Caracol Radio хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, колумбиялик футболчининг агенти Хорхе Мендеш ўз мижозининг хизматларини "Зенит" клубига таклиф қилмоқда. Россия чемпиони бунга қандай муносабат билдиргани ҳозирча номаълум.

Шунга ўхшаш таклифлар ПСЖ, "Милан", "Рома", "Атлетико", "Севилья" ва "Аякс" клубларига ҳам юборилган. Бироқ, ҳали ҳеч бир клуб колумбиялик ярим ҳимоячига қизиқиш билдиргани йўқ.

Хамес Родригес ўтган мавсум АПЛда жами 23 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 6 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!