Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Хамес Родригес қишда “Реал Мадрид”ни тарк этмайди

Изоҳлар: 0

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес қишки трансфер мавсумда мадридликлар сафини тарк этмайди. Бу ҳақда колумбиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш маълум қилди.

“Хамес қишда “Реал”ни тарк этмайди”, – ишонч билан айтди Мендеш.

Аввалроқ Хамес етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун “Реал”ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Жорий мавсумда Хамес Ла Лиганинг 8 та ўйинида, шулардан 4 тасида асосий таркибда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ