Хамес Родригес: "Реал"да қарорни Зидан қабул қилмайди

"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Хамес Родригес янги мавсумни қаерда бошлашини билмаслигини айтди.

“Айни дамда менинг бор эътиборим Америка кубогида иштирок этаётган Колумбия терма жамоаси сафида. Ҳозирча қаерда ўйнашимни билмайман. Тақдирим “Реал”га боғлиқ. Жамоада қарорни кўпчилик қабул қилади. Мен шу кунгача Зидан билан бирор марта ҳам гаплашмадим”, - дейди колумбиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хамесга “Наполи”дан жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Реал” эса уни 55 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!