Хамес Родригес учун АПЛнинг 3 та гранда ўзаро кураш бошлади
"Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари "Реал" хавбеки Хамес Родригесга жиддий қизиқиб қолишди.
The Mirror нашрининг хабар беришича ушбу жамоалар ёзги трансферлар даврида 27 ёшли колумбиялик футболчини сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Хамес сўнгги икки мавсумдан буён “Бавария” сафида ижара асосида тўп суриб келмоқда ва шу боис мюнхенликларда уни 42 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Бироқ, немис гранди уни таркибда олиб қолмоқчи эмас.
Маълумот учун, Хамес жорий мавсум “Бавария” сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар