Хамес Родригес учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди
Ads

Мавсумни “Бавария”да ўтказаётган ярим ҳимоячи Хамес Родригес ёзда “Реал”га қайтади.

Goal.com тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 27 ёшли колумбиялик футболчини қайтиб келиши билан трансферга қўяди. Эътиборлиси, унинг учун кураш олиб бораётган “Ювентус” ва “Барселона” қаторига энди “Ливерпуль” ҳам қўшилди. Мерсисайдликлар эса унинг учун “Реал”га 50 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Хамес жорий мавсум “Бавария” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.