Хамес Родригес Японияга қарши ўйнай олади

Колумбия терма жамоаси етакчиси Хамес Родригес жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Caracol Radio тарқатган хабарга кўра 26 ёшли колумбиялик футболчи терма жамоасининг Японияга қарши ЖЧ-2018даги илк баҳсида иштирок эта олади.

Эслатиб ўтамиз, Колумбия ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув 19 июнь куни Саранскда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!