Хамес терма жамоа йиғинига бормоқчи эмас

Колумбия терма жамоаси яқин кунлар ичида Европа стадионларида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Биринчиси 12 октябрь куни Чилига қарши Испаниядаги ўйин, иккинчиси Алжирга қарши Францияда бўладиган бахс.

Бу учрашувларда колумбияликлар устози Карлуш Кейруш ярим ҳимоячи Хамес Родригес ҳизматларидан фойдалана олмайди. Бу масала бўйича футболчи терма жамоа бош мураббийи билан алоқага чиққан ва "Реал"да қолиш ва клуб ишлари билан машғул бўлиш учун рухсат сўраган.

Football Espana хабарига кўра португалиялик мутаҳассис ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида футболчи билан бўйича учрашиб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!