Хамес учун курашда қайси жамоа фаворит?

"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Хамес Родригес катта эҳтимол билан фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиради.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, колумбиялик футболчи учун курашда "Эвертон" фаворит. Унга шунингдек, "Арсенал" ва "Вулверхэмптон" ҳам қизиқмоқда.

Ўз навбатида, “Реал” ҳам Хамесдан имкон қадар тезроқ қутулмоқчи. У жорий мавсум 13 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!