Хамиджон Актамов: Суперлигада қолиш учун кураш қизғин тарзда бормоқда
Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов беллашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун биз учун муҳим баҳс эди. Чемпионлик учун курашдан кўра суперлигада қолиш учун бўладиган ўйинлар қизиқарлироқ кечмоқда. Биз хавфли зонадамиз. Ҳар бир очконинг қиймати баланд. Бугун ютмаганимизда аҳволимиз анча оғирлашарди. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди. Бизга омад келганини ҳам таъкидлаш жоиз.
Ҳозирги ҳолатда ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Шогирдларим ишончимизни оқлашди. Вилоятимиз раҳбарлари ҳам бизга руҳий томондан далда бўлишди. Ўйиндан олдин раҳбарият менга ғалаба қозонишни вазифа қилиб қўйган эди.
Ҳозир қайси жамоада Суперлигада қолиш учун имконият кўпроқлигини билмайман. Ҳамма жамоаларда имконият бор, шунинг учун ҳар бир учрашув биз учун муҳим ҳисобланади", - деб Актамовнинг сўзларини келтириб ўтди "Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Фикрлар