Хамзат Чимаев "UFC 333" турнирнинг марказий жанглари бўйича ўз тахминларини билдирди

  • 22.10.2026 17:17
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўрта вазнда UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаев "UFC 333" турнирининг марказий жанглари учун ўз прогнозларини билдирди.

"Мовсар Евлоев билан бир мамлакатданмиз. Шу боис у юртимизга яна бир чемпионлик камарини олиб келишига умид қиламан.

Пётр Ян ва Мераб Двалишвили жангига келсак, ростини айтсам, билмайман. Аниқки, бу ақлбовар қилмас баҳс бўлади, аммо ғолибни тахмин қилиш мен учун жуда қийин", — деди "Борз".

Эслатиб ўтамиз, "UFC 333" турнири 24 октябрь куни Абу-Дабидаги "Этихад" аренада бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!