“Ханчжоу-2020” елканли спорт маркази барпо этилиши ниҳоясига етмоқда

Ханчжоу 2022 йилда XIX Осиё ўйинларининг маркази бўлганидан сўнг. Чжэцзян провинциясининг бошқа шаҳарлари ҳам ушбу қитъа мусобақасидан манфаат кўрмоқда.

Улардан бири – Нинбо бўлиб, бу шаҳарда Осиё ўйинларининг Ханчжоудаги асосий Олимпия шаҳарчасини тўлдирадиган яна тўртта йўлдош марказ бўлади. Нинбо Ханчжоудан 140 километр узоқликда жойлашган.

Нинбода Осиё ўйинлари пайтида елканли спорт ва волейбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтади. Осиё ўйинлари Ташкилий қўмитаси бу ерда барпо этилиши якунланаётган елканли спорт маркази суратларини эълон қилди.

“Нинбо шаҳрининг Чжэзцян соҳилларини ювиб турувчи очиқ денгизда ўтадиган мусобақалар объектларининг қурилиши тугалланмоқда”, – дейилади бўлажак Осиё ўйинларининг расмий сайтида.

Ушбу марказда 2022 йилдаги Осиё ўйинларининг елканли спорт мусобақаси бўлиб ўтади ва унинг ярми қуруқликда, иккинчи ярми денгизда жойлашган. Чжецзяндаги океан спорти маркази “Ningbo Satellite Village”дан 38 километр узоқликда жойлашган. У 156 900 квадрат метр майдонга эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!