Ханчжоу-2022. Кун давомида спортчиларимиз қандай натижалар қайд этди? Нечта медал қўлга киритдик?

Ассалому Алайкум қадрли спорт ишқибозлари. Осиё ўйинлари мусобақасининг навбатдаги кунига старт берамиз. Бугун, бир нечта ҳамюртларимиз юртимиз шарафини халқаро ареналарда ҳимоя қилади.

Сизга қулай бўлиши учун, янгиликлар автоматик равишда шу хабар остида бериб борилади. Шунчаки, уни янгилаб турсангиз бўлгани! Кун давомида атлетларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

06:30. Марафон спорт турида иштирокини бошлаган Шохрух Давлатов ўн олти спортчи иштирок этган мусобақада тўққизинчи натижани қайд этди.

6:46. Жиу-ЖИтсу мусобақаларидаги икки спортчимиз – Хусрав Холов ва Ҳасанжон Набиев рақибларига имкониятни бой бериб қўйди.

4ушпш43пош34оп3

6:58. Слаломда эшкак эшиш бўйича мусобақаларда иштирок этаётган – Анвар Клавлев муносиб иштирок билан Осиё ўйинларини бошлади.

07:05. Велоспортчиларимиз ҳам иштирокини бошлаб юборишди. Дмитрий Бочаров, Муроджон Холмуродов, Бекзод Раҳимбеков ва Акрамжон Суннатовга омад тилаб қоламиз!

07:12. Курашчи қизимиз Жасмина Иммаева ҳиндистонлик полвон қиз билан баҳсда йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

12312цву

07:42. Юнон Рум кураши Темурбек Насимов нимчорак финалда япониялик рақибини йирик (9:0) ҳисобида енгиб кейинги босқичга йўл олди.

07:53. Юнон Рум кураши. Рустам Ассакалов кутилмаганда эронлик Муҳаммад Саравига имкониятни бой бериб қўйди.

пу423пуцп43п

08:20. Темиргалиев ва Болтабоев ҳам ярим финал масаласини ижобий ҳал қилишди

Байдарка слаломида эркаклар ўртасидаги биринчи саралаш баҳси якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жонибек Темиргалиев тўртинчи, Шаҳобиддин Болтабоев эса бешинчи натижа билан 7-октябр куни ўтадиган ярим финалга йўлланма олишди. Эслатиб ўтамиз, каноечилар баҳсида Анвар Клевлев ҳам ярим финал иштирокчисига айланган эди.

08:25. Насимов чорак финалда

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Темурбек Насимов чорак финалга йўл олди. -130 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган полвонимиз дастлабки босқичда япониялик Сота Окумура устидан ғалаба қозонди.

Афсуски, бугун курашган ҳамюртларимиз Рустам Ассакалов (-97 кг), Жасмина Иммаева (-53 кг) биринчи босқичда имкониятни бой беришди. Энди улар рақиблари финалга етиб борган тақдирда бронза медали учун курашни давом эттиришади!

08:55. Юнон Рум куращи. Темурбек Насимов чорак финалда қозоғистонлик спортчига имкониятни бой бердию

3цуцу

09:05. Лайло Собирова ярим финалга йўл олди

Аёллар кураши баҳсларида ҳамюртимиз Лайло Собирова (-57 кг) ярим финал йўлланмасига эга бўлди. Чорак финалдан баҳсларга киришган спорчтимиз ушбу босқичда таиландлик Срипрапа Каевни 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у финал йўлланмаси учун япониялик Сугуми Сакураи билан беллашади.

10:00. Рустам Ассакалов бронза медал учун гиламга чиқади! Ўтиш ўйинида у қирғизистонлик рақибини енгди.

Ханчжоу-2022: Ассакалов, Кеунимжаева ҳамда Собирова бронза медали учун курашади

Спорт курашлари баҳсларида кечки дастурда гиламга чиқадиган атлетлар номи маълум бўлди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар вакили бронза медали учун баҳс олиб боришади. Ҳамюртларимиздан Рустам Ассакалов (-97кг) юнон-рум кураши баҳсларида, Актенге Кеунимжаева (-53 кг) ҳамда Лайло Собирова (-57 кг) аёллар кураши дастурида гиламга чиқишади. Уларнинг бу йўлдаги рақиблари билан танишинг:

-97 кг: Рустам Ассакалов – Ислам Умаев (Қозоғистон)
-53 кг: Актенге Кеунимжаева – Пужа (Ҳиндистон)
-57 кг: Лайло Собирова – Манси (Ҳиндистон)

11:41. Каратэ баҳсларида ҳамюртимиз Бону Эгамбердиева 1/4 финал доирасида Иордания вакилига 7:8 ҳисобида имкониятни бой берди.

12:00. Айни дамда оғир атлетика дастуридан ўрин олган эркаклар ўртасида -96 кг вазн тоифасида беллашувлар бошланди. Вакилимиз Суннатилла Усаров даст кўтаришда 165 кг натижа қайд этди.

12:06. Велопойга баҳсларининг 210 км масофага кечган пойгада вакилларимиз совринли ўринларни эгаллай олишмади. Муроджон Ҳолмуродов 4:31:11 вақт билан тўққизинчи, Дмитрий Бочаров эса 4:32:50 вақт билан йигирма учинчи бўлиб маррани кесиб ўтди. Беҳзодбек Раҳимбоев ҳамда Акрамжон Суннатов эса пойгани якунлай олмади.

12:20. Слаломда эшкак эшиш бўйича Алибек Темиргалиев 95.38 вақт билан ўз саралаш гуруҳида биринчи бўлди ва ярим финалга йўл олди.

12:26. Шахматчиларимиз 7-тур ўйинларини бошлашган. Эркаклар терма жамоамиз Корея Республикаси, қизларимиз эса Таиландга қарши дона суришмоқда.

13:18. Оғир атлетикачимиз Суннатилла Усаров силтаб кўтаришда 190 кг натижа қайд этди. Даст кўтаришда 165 кг натижа қайд этган вакилимиз умумий 355 кг натижа билан мусобақани якунлади.

14:00. Осиё ўйинларининг оғир атлетика дастурида эркаклар ўртасида -96 кг вазн тоифасида баҳслар якунланди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Суннатилла Усаров даст кўтаришда 165 кг, силтаб кўтаришда 190 кг ва умумий 355 кг натижа қайд этди.

879

14:05. Юнон-рум курашидан трансляциялар бошланди. 3 нафар спортчиларимиз бронза медали учун баҳс олиб боришади.

14:08. Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов фаолиятида учинчи бор Осиё ўйинларида совриндор бўлди. -97 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда қозоғистонлик Ислам Умаев устидан ғалаба қозониб, мусобақани учинчи ўринда якунлади. Эслатиб ўтамиз, бунгача Ассакалов ҳисобида Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари бор эди.

15:31. Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Актенге Кеунимжаевадан тарихий ғалаба. У ушбу спорт турида Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик спортчи бўлди. -50 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Пужадан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди.

16:12. Эркин кураш бўйича аёллар ўртасида ҳамюртимиз Актенге Кеунимжаева Осиё ўйинлари бронза медалига сазовор бўлди.

16:20. Шахмат бўйича эркаклар терма жамоамиз жамоавий беллашувларда Кореяни 4-0 ҳисобида мағлуб этишди.


16:41. Лайло Собирова Осиё ўйинлари совриндори!

Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лайло Собирова ҳам ўз номини Осиё ўйинлари совриндорлари қаторига қўшиб қўйди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Манси устидан ғалаба қозонди.

17:00 Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинлари чемпиони!

Бокс бўйича Ўзбекситон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ўз совринлари орасига Осиё ўйинларининг олтин медалини қўшиб қўйди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал жангида таиландлик Тҳитисан Панмотни мағлубиятга учратишга эришди. Энди Ҳасанбойда ҳар бир боксчи эришиши мумкин бўлган титуллар тўлиқ кўринишга келди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!