Ханс-Дитер Флик: "Пешқадамликка қайтганимиз жуда муҳим"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Леванте"га қарши (3:0) ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган ушбу учрашувдаги ғалабадан кейин каталонияликлар турнир жадвалида яна пешқадамга айланди ва "Реал Мадрид"ни бир очкога ортда қолдирди.
"Тезкор гол уриш жуда муҳим эди. Ўйин бошиданоқ ўзимизга ишондик. Менимча, ҳар дақиқа ўтгани сари ўйинимиз яхшиланди ва ғалабага муносиб эдик. Бундай кучли ҳимояга қарши ўйнаганда ярим ҳимоячилар олдинга интилиши керак. Биз чап қанотда ечим излашга мажбур бўлдик. Шундай тарзда гол уриш – жуда яхши.
Жоау Канселу ажойиб ўйин намойиш этди. Унинг маҳоратини кўрдик, айниқса биринчи бўлимда жуда хавфли вазиятлар яратди. Мен ундан айнан шуни кутиб қоламан.
Яна пешқадамликка чиққанимиз муҳим. Бу жуда яхши", – деди Флик.
Фикрлар