Ханти-Мансийскда бугун уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади

  • 11 декабрь, 2019, 14:16
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 10-15 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск шаҳрида нефт қазиб чиқарувчи мамлакатлар боксчилари ўртасида халқаро турнир ташкил этилади.

Меҳнат Қаҳрамони Фарман Қурбан огли Салманов хотирасига бағишланган мазкур турнирда 15 мамлакатдан 100 нафардан зиёд чарм қўлқоп усталари иштирок этишади.

8 та вазн тоифасида бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этишидан хабардорсиз... Мазкур турнирда бугун, бир қатор боксчиларимиз ўз юришини бошлайди.

Демак, танишинг:

           52 кг

Достон Хўжаев(Ўзбекистон) – Тхитисан Панмод (таиланд)

63 кг

Алиёр Норалиев (Ўзбекистон) – Бинжонг Сунсири (Таиланд)

75 кг
 Абу Нуранов (Ўзбекистон) – Хамер Марзук (Тунис)

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!