
Харри Кейн (чемпионлик ҳақида) : "Бу — орзунинг рўёбга чиқиши"
Харри Кейн ўз фаолиятидаги илк кубок — Германия чемпионлиги медалини қўлга киритди. Бугун "Бавария" сўнгги уй ўйинида "Боруссия Менхенгладбах"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва шу муносабат билан футболчиларга медальлар топширилди.
31 ёшли англиялик ҳужумчи учун бу — клуб даражасидаги илк соврин. Ушбу илк совринга мюнхенликлар ҳужумчиси ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, шундай изоҳ берди:
"Бу — ажойиб туйғу. Бунгача узоқ йўлни босиб ўтдим. Бу каби лаҳзалар учун жуда кўп меҳнат ва қурбонликлар бўлди. Мухлислар билан бирга байрам қилиш — алоҳида ҳаяжон.
Умид қиламанки, бу кўплаб кубокларнинг илки бўлади. Бизда зўр жамоа ва ажойиб мураббий бор" —дея таъриф бериб ўтди 31 ёшли форвард.
Маълумот ўрнида, "Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси жорий мавсум 45 та учрашувда иштирок этиб, 37 та гол ва 12 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар