Харри Кейн: Англия финалга жуда яқин эди, бизга шунчаки омад етишмади

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн кеча УЕФА Миллатлар лигаси ярим финалида Голландиядан учралган аламли мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоамиз финалга яқин эди, бизга шунчаки омад етишмади. Биз бир нечта хатоларга йўл қўйдик, тўпни рақибга жуда осон бериб қўйдик. Голландияликлар бизга етарли даражада кучли босим ўтказишди. Бу натижа биз учун катта тажриба бўлади”, - дейди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, инглизлар кечаги баҳсда биринчи бўлиб ҳисобни очишган ва 73-дақиқагача ҳисобда олдинда борди.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси энди 9 июнь куни мусобақанинг бронза медаллари учун Швейцарияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!