Харри Кейн: "Компани билан бўлган биринчи телефон суҳбатини эслайман"

CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн бош мураббий Венсан Компанининг футбол фалсафаси ҳақида гапирди.

Tecno

"Мураббий жамоани қабул қилиб олганда биринчи телефон суҳбатини эслайман. Биз барча рақибларимизга шафқатсиз бўлишимиз кераклигини айтди. У шу менталитетни олиб келди.

Биринчи кунданоқ у: "Агар биз бир гол олдинда бўлсак, иккинчи гол уришга ҳаракат қиламиз, агар биз учта гол олдинда бўлсак, тўртинчи голга интиламиз", - деди. Бизнинг муносабатимиз шундай. Бу ҳатто машғулотлар пайтида ҳам сезилади - у ерда жуда кўп рақобат бор ва бу бизга ўйинларда ёрдам беради", деди Кейн "Bild" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик мутахссис 2024 йил ёзида "Бавария" бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!