Харри Кейн Манчестер клубига ўтмоқчи
The Times нашри тарқатган хабарга қараганда, “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн ёзда "Манчестер Сити"га ўтмоқчи.
Гап шундаки, англиялик футболчи Хосеп Гвардиола қўл остида тўп суришни хоҳламоқда. Ўз навбатида, “шаҳарликлар” ҳам маҳоратли футболчини таркибга қўшиб олишга қарши эмас.
Кейн аллақачон "Тоттенхэм" раҳбариятига клубни тарк этмоқчилигини маълум қилган. “Шпорлар” эса, уни 150 миллион фунтдан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Харри Кейн жорий мавсум премьер-лигада жами 33 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 22 та гол ҳамда 13 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар