Харри Кейн "Манчестер Сити" билан келишувга эришди

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн "Манчестер Сити" билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда журналист-инсайдер Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Кейн “Манчестер Сити”нинг трансфер бозоридаги устувор мақсади ҳисобланади. "Тоттенхэм" футболчини сақлаб қолмоқчи, аммо унинг учун 160-170 миллион евролик таклиф бўлса, уни сотишга тайёр.

Аввалроқ ОАВда Харри Кейн "Манчестер Сити"га ўтиш учун "Тоттенхэм"ни бойкот қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Машҳур Transfermarkt портали 27 ёшли Кейнни айни дамда 120 миллион еврога баҳоламоқда.

Кейн ўтган мавсум премьер-лигада жами 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 23 та гол ҳамда 14 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!