Xарри Кейн «Манчестер Юнайтед»га ўтиш бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг «Бавария» клуби форварди Xарри Кейн келаси ёзда «Манчестер Юнайтед» сафига ўтишни режалаштираётгани йўқ.
Football Insider маълумотларига кўра, инглиз клуби 33 ёшли ҳужумчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Кейиннинг амалдаги шартномаси 2027 йил июнида ниҳоясига етади. Шунга қарамай, футболчининг ўзи учун асосий вариант сифатида Германияда фаолиятини давом эттириш қолмоқда.

«Ҳозирча Кейн жамоани тарк этмоқчи эканига ишора қиладиган ҳеч қандай омил йўқ. Кўриниб турибдики, у „Бавария“да ўзини бахтли ҳис қилаяпти. Клуб унга бу пайтда керак бўлган барча шароитларни яратиб бермоқда. Менимча, барча томонлар янги шартнома тузишга тайёр, ва ишончим комилки, „Бавария“ бу масалани яқин вақт ичида ҳал қилишга уринади», — дея таъкидлаган нашр шарҳловчиси.

Мюнхен клуби Англия терма жамоаси сардори билан уч йиллик янги келишув бўйича музокараларни бошлаб юборган. Ҳали бир қатор шартлар бўйича келишиб олиш керак бўлса-да, клуб раҳбарияти келишувга эришилишига ишонмоқда.

Кейнга қизиқиш билдирганлар орасида «Тоттенхэм» ва «Барселона» ҳам тилга олинмоқда.  Аввалроқ инглиз форварди Бундеслигада рекорд ўрнатиб, 98 ўйинда 100 та гол муаллифига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!