Харри Кейн навбатдаги рекорд остонасида
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн Англия терма жамоаси сафида навбатдаги ноёб рекордни қайд этиши мумкин.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга қараганда 24 ёшли ҳужумчи Англия терма жамоаси сафида бир жаҳон чемпионатида энг кўп гол уриш бўйича Гари Линекернинг рекордини янгилаши мумкин.

Таъкидлаш керакки, Кейн кеча ЖЧ-2018нинг нимчорак финалида Колумбияга қарши бўлиб ўтган баҳсда гол уриб, ўзининг ушбу турнирдаги голлари сонини 6тага етказиб олди ва Линекерга тенглашиб олди. Англия терма жамоаси чорак финалда иштирок этишини ҳисобга олсак Кейнда ушбу рекордни янгилаш имконияти мавжуд.