Харри Кейн ўзи дуч келган энг ноқулай икки ҳимоячи номини айтди
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ижтимоий тармоқда мухлислар саволларига жавоб берар экан, фаолияти давомида ўзи дуч келган энг ноқулай ҳимоячилар ким эканлигини айтди.
“Бу борала бир нечта ҳимоячиларни ажратиб кўрсатишим мумкин. Бу каби воқеалар фаолиятимнинг бошида юз берган. Улардан бири Жон Терри. У жуда ақлли ҳимоячи бўлиб, қандай позицияни эгаллашни, мени қандай тўхтатишни яхши биларди. Иккинчиси Кьеллини ҳисобланади. Италия терма жамоаси ва "Ювентус"га қарши ўйинларда Жоржо билан кўп тўқнаш келганман. У ҳам ақлли ва жисмонан кучли футболчи”, — дейди Кейн.
Маълумот ўрнида, 29 ёшли инглиз футболчиси барча мусобақалар доирасидаги 467 та ўйинда майдонга тушиб, 276 та гол урган.
Фикрлар